Наркологик касалликка чалинганларга мажбурий даволаш шароитида ёрдам кўрсатилади
Мажбурий даволаш муддатининг давомийлиги камида 6 ой, бироқ 18 ойдан ошмаслиги лозим.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Наркологик касалликка (сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик) чалинган шахсларга мажбурий даволаш шароитларида наркологик ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Низом мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида даволаш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Мажбурий даволаш учун мўлжалланган наркология муассасаларида сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка (наркологик касалликлар) чалинган шахсларни мажбурий даволаш ишлари амалга оширилади.
Мажбурий даволаш муассасаларида наркологик касалликка чалинган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ҳажмда текширувдан ўтказилишни, маслаҳат берилишини, ташхис қўйилишини, даволаш ва тиббий реабилитация қилинишини ўз ичига олган наркологик ёрдам кўрсатилади.
Мажбурий тарзда даволанаётган шахсларни текшириш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари ва клиник қўлланмаларига мувофиқ амалга оширилади.
Наркологик касалликка чалинган шахсларни мажбурий даволаш учун мўлжалланган муассасаларда алкоголли ичимликлар, гиёҳванд ёки заҳарванд моддалар истеъмол мумкин эмас.
Мажбурий даволаш муассасаларидаги тиббиёт ҳамда бошқа ходимларнинг вазифа ва мажбуриятлари соғлиқни сақлаш органларининг тегишли норматив ҳужжатларига мувофиқ муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномалари асосида ўрнатилади.
Наркологик касалликка чалинган шахслар мажбурий даволаш суднинг мажбурий даволашга юбориш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.
Наркологик касалликка чалинган шахс мажбурий даволаш муассасасига ётқизилганидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган даволаш стандартлари ва клиник қўлланмаларига мувофиқ тиббий текширувдан ўтказилади.
Бунда, наркологик касалликка чалинган шахсда мажбурий даволанишга қарши кўрсатмалар аниқланганда, бемор наркологик муассасанинг ихтиёрий даволаниш бўлимига ўтказилади.
Мажбурий даволаш муддатининг давомийлиги наркологик касалликка чалинган шахс ётқизилган кундан эътиборан 5 кундан кўп бўлмаган вақт ичида мажбурий даволаш муассасасининг шифокорлар маслаҳат ҳайъати томонидан белгиланади.
Бунда, мажбурий даволаш муддатининг давомийлиги камида 6 ой, бироқ 18 ойдан ошмаслиги лозим.
Мажбурий даволаш муддатининг давомийлигини аниқлашда даволаш самарадорлигини башорат қилишга имкон берувчи клиник, психологик ва ижтимоий кўрсаткичлар, шунингдек, олдинги даволанишлар сони ва натижалари ҳисобга олинади.
Мавзуга оид
09:33 / 16.01.2025
Германияда чорва моллари орасида хавфли инфекция тарқалди. Кўплаб мамлакатлар гўшт импортини тақиқлади
01:46 / 07.12.2024
ЖССТ номаълум касаллик сабабларини аниқлаш учун Конгога ўз мутахассисларини юборади
21:20 / 06.12.2024
“20 миллионлик касал новвосни қассоб 500 мингга сотиб олди”: Риштонда қорамоллар касалликдан нобуд бўляпти
19:45 / 03.12.2024