Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд Ўзбекистон ва яна 35 та давлат учун визасиз режим жорий этади
Сайёҳлар қиролликда ҳозиргидек 30 кун эмас, балки 60 кунгача визасиз қолиши мумкин бўлади.
Таиланд ҳукумати бир қатор мамлакатлардан келган сайёҳлар учун виза талаблари бекор этилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Bangkok Post.
Ушбу ташаббус қиролликнинг туризм индустриясини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуасининг бир қисмидир. Таиланд ҳукумати вакили Чай Вачароннинг сўзларига кўра, визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда.
Ўзбекистон визасиз режим амал қилувчи 36 та янги давлатдан бири бўлди. China Daily хабарига кўра, рўйхатга Ҳиндистон, Камбожа, Лаос, Қозоғистон ва бошқа давлатлар ҳам киритилган.
Рўйхатга киритилган мамлакатлар фуқаролари учун визасиз қолиш муддати 30 кундан 60 кунгача узайтирилади. Яна 31 (ҳозир 19) давлат паспорти эгалари келганларида виза олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, ҳукумат рақамли соҳаларда масофадан туриб ишлайдиган чет эл фуқаролари учун Destination Thailand Visa визасининг янги турини («рақамли кўчманчилар») жорий қилади.
Ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, виза йиғимларидан тушадиган даромад тахминан 12,3 миллиард батга (335 миллион доллар) қисқаради. Бироқ, бу йўқотишлар туризм саноатидан тушадиган даромадларнинг ортиши билан қопланади.
2024 йил феврал ҳолатига кўра Ўзбекистон аҳолиси дунёнинг 31 давлатига, жумладан Эрон ва БААга визасиз кириши мумкин. Яна 28 давлат, шу жумладан ўша вақтда Таиланд ҳам фуқароларга аэропортда визалар берган.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026