Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистонда овқатланиш одатлари бўйича оммавий тадқиқот ўтказиш керак” – Копенҳаген университетидаги ўзбек олими
Даниядаги ўзбек тадқиқотчиси Бекзод Ҳакимов ўзбекистонликларнинг ҳар бирига анкета бериб, қандай овқатларни ни ва қанча истеъмол қилаётганини кузатиб бориш кераклигини айтади. Олимнинг фикрича, қон, сийдикдаги моддалар анкета асосида метаболик даражада ўрганиб борилса, ҳозирги кунда ўзбекистонликларда тез-тез учрайдиган хронологик касалликларнинг ноаниқ сабаблари топилиши мумкин.
Европанинг турли университетларида фудомика йўналиши бўйича тадқиқот олиб борган Бекзод Ҳакимов Kun.uz билан суҳбатда Ўзбекистонда фудомика бўйича оммавий скрининг ўтказиш керак деган таклифни илгари сурди. Олим бундай тадқиқотлар АҚШ ва Индонезияда олиб борилаётганини айтди.
“Унда ҳар бир одамга анкета берилади ва нима овқат истеъмол қилаётгани, қанча истеъмол қилаётгани кузатиб борилади. Ва кузатувлар натижаси асосида қон, сийдикдаги моддалар метаболик даражада ўрганилади. Таҳлиллар инсонлар соғлиғи билан боғланади. Агар шундай катта изланиш олиб борилса, ҳозирги кунда ўзбекистонликларда тез-тез учрайдиган хронологик касалликларнинг ноаниқ сабаблари, негизи топилишига катта ёрдам бўлади”, – деди Ҳакимов.
Шунингдек, олим Копенгаген университетидаги пишириш жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби ўзгариши устида талабалари олиб бораётган изланиш ҳақида ҳам гапириб берди.
“Масалан, қозонкабоб ёғи қозонга солингандан токи овқат пишгунга қадар ёғдан намуна олиб, зарарли ёғлар пайдо бўлиш динамикасини ўрганишяпти. Бу бўйича изланишнинг якуний натижаларини ҳали чиқарганимиз йўқ. Лекин бир нарсани айтиш мумкинки, юқори ҳароратда узоқ вақт турган ёғда инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи моддалар миқдори бир неча баробар ошиши кузатиляпти”, – деди Ҳакимов. У Тадқиқотлар натижасини ўрганишлар ниҳоясига етганда эълон қилишини қўшимча қилди.
Бекзод Ҳакимов билан тўлиқ интервюни бу ерда ўқишингиз мумкин.
Мавзуга оид
18:35 / 17.04.2026
Инсон танасида пластик: ҳафтасига битта банк картаси “еяётганингизни” биласизми?
09:08 / 20.03.2026
Тошкент шаҳри яшаш ва овқатланиш хизматларида етакчи бўлди
13:21 / 25.02.2026
Статистика: яшаш ва овқатланиш хизматлари бозорида икки хонали ўсиш
23:17 / 01.10.2025