Ўзбекистонда ёз фаслининг биринчи кунлари қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади, дея хабар берди "Ўзгидромет".

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво ҳарорати кечалари +14...+19 даража, кундузи +31...+34 даражани ташкил этади.

Пойтахтда ҳаво асосан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳарорат дам олиш кунлари кечалари +16...+19 даража, кундузи +31...+34 даража бўлади.