2024 йилнинг 25 май куни Chery Tiggo 7 Pro кроссоверларининг соҳиблари ажойиб воқеанинг иштирокчиларига айландилар. Жиззах вилоятидаги Зомин қўриқхонаси Tiggo 7 Pro мухлислари учун ўйин-кулги марказига айланди. Ушбу замонавий ва ўтиш қобилияти юқори бўлган кроссоверлар соҳиблари нафақат ўзаро мулоқот қилиш, балки ўз автомобилларини тўлиқ синаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлдилар. Ушбу қизиқарли саёҳат давомида иштирокчилар ўзларининг кроссоверларининг ўтиш қобилияти, динамикаси ва бошқарилишига баҳо бериш имконига эга бўлдилар.

Қизиқарли дастурнинг биринчи нуқтаси 2023 йил декабр ойида очилган шишадан ишланган ажойиб осма кўприкни зиёрат қилиш эди. Унинг узунлиги ҳайбатли 305 метрни ташкил этиб, баландлиги эса 150 метрга тенгдир. Кўприк ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаб, бир вақтнинг ўзида 600 кишининг вазнига бардош беришга мўлжалланган. Tiggo 7 Pro соҳиблари бош айланадиган даражадаги баландликдаги манзаралардан баҳраманд бўлиб, ўз ҳис-туйғуларини завқ билан баҳам кўрдилар. Шишадан ишланган осма кўприк бўйлаб сайр уларга унутилмас ҳиссиётлар ва ёрқин хотиралар тақдим этди.

Маҳобатли WCWL тадбирининг давоми ТRYP BY Wyndham Zomin меҳмонхонасида ижодкорлик ва қизиқарли руҳда давом этди. Ташкилотчилар меҳмонлар учун танловлар ва мусобақаларни ўз ичига олган бой шоу дастурини тайёрлаб қўйган эдилар.

Байрамнинг энг муҳим воқеаларидан бири, истеъдодлар танлови бўлиб, унда иштирокчилар жамоаларга бўлиниб, томошабинларга ўзларининг ижодий чиқишларини тақдим этдилар. Тадбир албатта, қўшиқлар, рақслар, ҳазил-мутойибалар, мини-спектакллар ва ҳатто расмлардан xоли ўтмади – барча номерлар Tiggo 7 Pro кроссоверига бағишланган эди. Ижодий муҳит, ҳаяжонли чиқишлар ва дўстона муносабат – булар WCWL доирасидаги байрамнинг асосий ғоясиди


















