МИБ 200 га яқин қоидабузарлик қилган ҳайдовчининг Teslaʼсини хатлади
Қарздорнинг 2023 йил июн ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар 186 та ижро иши бўйича 116 млн сўм тўлови бўлган. Ҳозирги кунда хатланган Tesla’ни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Тошкент шаҳрида МИБ ходимлари жаримага бой Tesla’ни хатлади. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими иш юритувида ИИББ ЙҲХБ қарорларига асосан қарздор Ф.Ш.дан 186 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 116 млн сўмдан ортиқ миқдордаги маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд. Мазкур ижро ҳужжатлари МИБ иш юритувига 2023 йилнинг июн ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар келиб тушган. Аммо шунча вақт ўтганига қарамай қарздорлик қарздор томонидан ихтиёрий равишда бартараф қилинмаган.
Қарздорликлар бартараф қилинмагач, МИБ томонидан 2024 йилнинг 18 май куни қарздорга тегишли Tesla Model 3 машинасига қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қидирувда бўлган Tesla қарздорнинг хонадонидан топилган.
Қарздор фуқарога машинани хатлаб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилиши билдирилганда қарздор аввал фаол қаршилик кўрсатиб, давлат ижрочисининг қонуний талабига бўйсунмаган. Бироқ кейинчалик, масъул ходимлар томонидан ҳолатнинг ҳуқуқий оқибати тушунтирилганидан сўнг қарздор томонидан Tesla ихтиёрий равишда топширилган.
Ҳозирги кунда машинани реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Олдинроқ Тошкентда 44 бор радарга тушган ҳайдовчининг машинаси хатлангани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
12:28 / 05.01.2025
Бухорода сохта рақам тақиб 106 марта қоида бузган ҳайдовчи чегирмадан фойдаланиб, 2 баробар кам жарима тўлади
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024