Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХБ: энг кўп учраётган қоидабузарликлар маълум қилинди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2026 йил 4 февралдан 10 июлгача бўлган даврда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 399 269 нафар фуқарога нисбатан маъмурий огоҳлантириш чораси қўлланганини маълум қилди. Шунингдек, 671 нафар ҳайдовчи 12 баллдан ортиқ жарима балли тўплаган.
Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида энг кўп қайд этилган қоидабузарликлар хавфсизлик камарини тақмасдан транспорт воситасини бошқариш, ҳайдовчилик вақтида мобил телефондан фойдаланиш, ҳаракатланиш жараёнида видео томоша қилиш, белгиланган тезликни ошириш, тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш ҳамда йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя этмаслик билан боғлиқ бўлган.
Шунингдек, пиёдалар томонидан йўлнинг қатнов қисмини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ҳолатлари ҳам энг кўп учраган қоидабузарликлар қаторига киритилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилишича, ҳозирга қадар 671 нафар ҳайдовчи 12 баллдан ортиқ жарима балли тўплаган. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бундай ҳолларда уларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.
ЙҲХБ ҳайдовчилар ва пиёдаларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақириб, бу йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва барча ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
17:15 / 30.06.2026
Навоийда 7 ёшли болага юк машинаси бошқарувини берган шахсга чора кўрилди
08:45 / 12.06.2026
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
18:59 / 09.05.2026