Манфаатлар тўқнашувини аниқлашда ёрдам берган шахслар мукофотланади
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жарима 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.
“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2024 йил якунигача E-anticor.uz электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилади.
Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида қуйидаги амалиётлар жорий этилади:
➖давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули бериш;
➖Республика идоралараро комиссиясининг ишчи органлари томонидан ҳар чоракда давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолатлар, уларни бартараф этиш, шунингдек, бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.
2024 йил 1 октябргача манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациянинг намунавий шакллари тасдиқланади.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

11:38 / 02.04.2025
Ўқотар қуролни ихтиёрий топширганларга мукофот пули тўланади

13:12 / 03.03.2025
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

14:18 / 03.02.2025
Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо федерацияси томонидан «Йил воқеийлиги» мукофотини қўлга киритди

13:45 / 29.01.2025