Chery Tiggo 8 Pro Max кроссовери Австралия-Осиё янги автомобилларни баҳолаш ва назорат қилиш дастури (ANCAP SAFETY)нинг версияси бўйича энг юқори беш юлдузли хавфсизлик баҳосини қўлга киритди. Бу, қатъий краш-тестларда модел ажойиб натижаларга эриша олганини англатади. Chery’нинг ишлаб чиқувчилари ушбу автомобилни яратишда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратганлар. Лойиҳалаштирилиши, синовлардан ўтказилиши ва ишлаб чиқариш жараёнларига қаратилган алоҳида эътибор туфайли янги йўлтанламас автомобил ўз синфида янги хавфсизлик стандартини ўрната олди. Конструкциясининг ҳар бир элементи ҳайдовчи ва йўловчилар иложи борича хавфсиз ва қулай саёҳат қилишлари учун мўлжалланган.

Chery Tiggo 8 Pro Max'ни ишлаб чиқишда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Chery'нинг муҳандислари диққат билан халқаро стандартларни ўрганиб чиқиб, энг замонавий пассив ва фаол хавфсизлик технологияларни моделга жорий этганлар. Пассив хавфсизликка келсак, автомобилнинг кузови юқори мустаҳкамликка эга пўлатдан фойдаланган ҳолда Т1Х платформаси асосида қурилган. Кузовнинг 60 фоиздан ортиқ қисми мустаҳкам пўлатдан ясалган, асосий зоналарда эса Бентелер ўта мустаҳкам термо услубида шакллантирилган пўлат қўлланган. Бу конструкцияга юқори қатъийлик бағишлаб, автоҳалокат содир бўлган тақдирда йўловчилар салонининг ишончли ҳимоя қилиниши имконини яратади.

Chery Tiggo 8 Pro Max иккинчи босқичдаги Advanced Assistance Systems (АDАS) замонавий фаол хавфсизлик тизимларининг бутун мажмуаси билан жиҳозланган. Ушбу технологиялар ҳайдовчига автомобилни хавфсизроқ ва қулайроқ бошқаришга ёрдам беради.

Масалан, адаптив круиз назорати тизими (Adaptive Cruise Control) автоматик равишда олдинга кетаётган автомобилга бўлган хавфсиз масофани сақлайди. У Tiggo 8 Pro Max тезлигини йўлдаги вазиятга кўра то тўлиқ тўхташгача қадар бошқариб боради.

Кўринмас зоналарни аниқлаш функцияси (Blind Spot Detection) автомобилнинг орқа ва ён томонларидаги ҳудудларни назорат қилиш мақсадида радар датчикларидан фойдаланади. У ҳатто ёмон об-ҳаво шароитларида ҳам ушбу кўриш зоналарида, бошқа транспорт воситаларининг мавжудлиги тўғрисида ҳайдовчини огоҳлантиради.

Фронтал тўқнашув ҳақида огоҳлантириш тизими (Forward Collicion Warning)