Ўзбекистон | 10:34 / 15.06.2024
17536
3 дақиқада ўқилади

Яна бир “кўча гуруҳи”га қарши суд жараёнлари бошланди

Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаев ҳамда яна 10 кишига қарши суд жараёнлари бошланди. Улар асосан товламачилик, босқинчилик, зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш каби жиноятларда айбланмоқда.

14 июн куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида яна бир “кўча гуруҳи”га қарши суд жараёни бошланди. Улар орасида Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаев ҳам бор.

Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаев зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш, босқинчилик, товламачилик, жиноий уюшма ташкил этиш, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш каби жиноятларни содир қилганликда гумонланмоқда.

Судланувчилар рўйхатида Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаевдан ташқари яна 10 кишининг исми келтирилган.

Жиноий уюшма аъзолари қуйидагиларда айбланмоқда:

Абдуллаев Ахрор Равшан ўғли – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми в-банди (Товламачилик), 273-модда 5-қисми (Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш);

Салимбеков Азамат Авазжонович – Жиноят кодексининг 138-модда 2-қисми а-банди (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик);

Ўроқов Абдуназар Сайидназарович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми в-банди (Товламачилик);

Турсунов Сарвар Сойибжон ўғли – Жиноят кодексининг 138-модда 2-қисми а-банди (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 164-модда 4-қисми а-банди, в-банди (Босқинчилик), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик);

Эркинов Фозил Искандар ўғли – Жиноят кодексининг 138-модда 2-қисми а-банди (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 165-модда 3-қисми в-банди (Товламачилик);

Умаров Аваз Рахимович – Жиноят кодексининг 138-модда 2-қисми а-банди (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми а-банди (Фирибгарлик);

Аҳмедов Шохрух Қаюмжон ўғли – Жиноят кодексининг 138-модда 2-қисми а-банди (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 164-модда 4-қисми а-банди, в-банди (Босқинчилик), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик);

Умаров Ойбек Аваз ўғли – Жиноят кодексининг 138-модда 2-қисми а-банди (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми а-банди (Фирибгарлик);

Умаров Дилмурод Рустамович – Жиноят кодексининг 138-модда 2-қисми а-банди (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш), 165-модда 3-қисми а-банди, в-банди (Товламачилик);

Носиров Бахтиёр Шарифович – Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми в-банди (Товламачилик).

Жабрланувчилар сони 5 киши.

40 ёшли Саидаҳмадхон Маҳмудхўжаев ўтган йилнинг декабр ойида жиноят олами вакилларига қарши ўтказилган тезкор тадбирлардан бирида қўлга олинганди.

Мавзуга оид