Жаҳон | 15:30 / 17.06.2024
3709
1 дақиқада ўқилади

Перуда 6 магнитудали зилзила юз берди

Зилзила эпицентри Перунинг Арекипа минтақасидаги Каравели шаҳрида жойлашган.

Перуда 6,0 магнитудали зилзила юз берди.

Америка Қўшма Штатлари Геологик хизмати (USGS) маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Перунинг Арекипа минтақасидаги Каравели шаҳрида бўлган.

Ер силкинишлари ўчоғи 19 километр чуқурликда жойлашган. 

Перу Геофизика институти (PGI) хабар беришича, зилзиладан кейин Панамерикана шоссесининг айрим участкаларида кўчкилар содир бўлган. 

Фавқулодда вазиятлар миллий маркази (COEN), ўз навбатида, X ижтимоий тармоғида зилзила таълим муассасасига зарар етказганини, бироқ қурбонлар ва вайроналар йўқлигини маълум қилди. 

Мавзуга оид