Жаҳон | 16:50 / 18.06.2024
9712
8 дақиқада ўқилади

Фронтда футбол кўраётган жангчилар ва Полтава ўққа тутилиши оқибатлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 845-куни ўтди.

Украина миллий жамоанинг Евро-2024’даги илк ўйинини томоша қилди

Германияда футбол бўйича Европа чемпионати ўтказилмоқда ва уруш бўлаётганига қарамай, унга Украина миллий жамоаси ҳам йўлланма олган. Россия босқини туфайли жамоанинг саралаш босқичидаги барча уй учрашувлари Полша ва Германияда ўтказилганди. Турнирдаги илк ўйин олдидан (бу ўйин эса Украина миллий жамоаси учун омадсиз кечди) Украина футбол ассоциацияси «бугунги кунда Украинани ҳимоя қилаётган барча мухлислар»га миннатдорчилик билдирди. «Бир миллион мухлис жанг майдонида экани туфайли бир жамоа майдонда», — дея қайд этган миллий футбол ассоциацияси ва шундай қўшимча қилган: «Биз бугун сиз туфайли ўйнай оляпмиз!» Украинлар миллий жамоасининг Евро-2024’даги илк ўйинини Киевдаги барларда ҳам, Донецк областидаги фронт чизиғида жойлашган бошпаналарда ҳам кузатди.

Киевдаги барлардан биридаги мухлислар Руминияга қарши ўйин бошланиши арафасида Украина миллий мадҳиясини тик туриб эшитмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Maxym Marusenko / NurPhoto / Getty Images
Maxym Marusenko / NurPhoto / Getty Images
Лвивдаги ёзги верандаларда Украина миллий жамоаси ўйини трансляцияси йўлга қўйилди
Viacheslav Onyshchenko / Global Images Ukraine / Getty Images
Лвивда Украина миллий жамоаси ўйинини кузатаётган мухлислар
Viacheslav Onyshchenko / Global Images Ukraine / Getty Images
Донецк областини ҳимоя қилаётган украин ҳарбийлари ҳам Руминия билан ўйинни кузатишди. Ва натижадан ҳафсаласи пир бўлганини яширишмади
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Полтава области ўққа тутилиши оқибатлари

Россия қўшини 17 июн куни Полтава бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Регион раҳбари Филип Пронин берган сўнгги маълумотларга кўра, 22 киши, жумладан уч нафар бола тиббий ёрдамга эҳтиёж сезган. Тўққиз киши, улардан икки нафари болалар, шифохонага ётқизилган. Ҳудуддаги 19 бино, жумладан тўққизта кўп қаватли уй шикастланган. «Россия армияси қўлидан мутлақо барча жабрланмоқда. Болалар, катта ёшлилар, жониворлар. Еримиздаги бор тириклик», — дея ёзган Пронин ўз телеграм-каналида.

Ракета зарбасидан кейин гаражларда чиққан ёнғинни ўчираётган ўт ўчирувчилар. 2024 йил 17 июн
Lyubov Yemets / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Полициячи ракета зарбасидан кейин Полтава шаҳри аҳолиси вакиллари билан суҳбатлашмоқда. 2024 йил 17 июн
Lyubov Yemets / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Кўнгиллилар яраланган кекса ёшли аёлни эвакуация қилишга кўмаклашмоқда. 2024 йил 17 июн
Karina Popova / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Украина ФВДХнинг ракета зарбасидан кейин гаражлар ҳудудида чиққан ёнғинни ўчирган ходимлари. 2024 йил 17 июн
Lyubov Yemets / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images

Донецк атрофидаги украин ҳарбийлари

Донецк области — бу урушдаги асосий жанглар бўлиб ўтаётган ҳудуддир. Фронт чизиғидаги украиналик ҳарбийларда вақтинча бошпаналарда ўтказиладиган қисқа муддатли нафас ростлаш онлари бўлади. Қуйида келтириладиган тасвирлар Украина қуролли кучларининг Донецк областида жанг қилаётган бўлинмаларидан бирининг позициясида олинган.

Донецк областидаги украин жангчиларининг вақтинча қароргоҳида деворга илинган шевронлари, каска ва икона
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи кучук боласи билан.  Кўнгилли шифокор Евгения Прокопенко УНИАН билан суҳбатда кўплаб украинлар фронт чизиғидаги жониворларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши ҳақида гапирган. «Жангчилар кўзи ёшланган ҳолда айтишади: „Олинглар, ёрдам беринглар“. Чунки уларнинг ҳар бири аллақачон уйга 2-3 тадан жонивор юборган, квартиралар, уйлар эса — чўзиладиган резина эмас. Биз барчага ёрдам беришга уринамиз», — деган Прокопенко ва ўзи ҳам яна бир ҳарбий шифокор бўлган турмуш ўртоғи билан фронт чизиғидан икки юздан ортиқ жониворларни олиб чиққанини қўшимча қилади.
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Часив Яр яқинидаги барқарорлаштириш пункти

Часив Яр атрофида ҳам, Россия қўшини эгаллаб олишга ҳаракат қилаётган бошқа шаҳарлар атрофида ҳам яраланган украин жангчиларига ҳарбий шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда. Қуйидаги фотоларда Донецк областидаги барқарорлаштириш пунктидаги иш фаолияти тасвирланган.

Бундай пунктлар махсус қурилган бинода ҳам (бундай «конструкторлар»ни Украинага Эстония, Нидерландия, Исроил ва Норвегия етказиб бермоқда), бунга мос келадиган бинода ҳам жойлашиши мумкин. Аммо украин мутахассислари қайд этишича, вайронгарчиликлар шу қадар каттаки, фронт яқинида барқарорлаштириш пункти тиклаш учун мос жой топиш осон эмас.
Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Ярадорга у барқарорлаштириш пунктига етказиб келиниши биланоқ ёрдам кўрсатилиши муҳим. Биринчидан, кучли қон кетишидан у тез фурсатда жон бериши мумкин. Иккинчидан, у яраланган жойидан ўз вақтида эмас, кўпинча тун тушганида эвакуация қилинади: акс ҳолда ярадор жангчини эвакуация қилмоқчи бўлганларнинг ҳаёти ҳам хавф остида қолиши мумкин.
Jose Colon / Anadolu / Getty Images
Барқарорлаштириш пунктига олиб келинганидан кейин беморлар уч тоифа бўйича тақсимланади — ҳолатининг оғирлик даражасига қараб. Бундай саралаш — эскидан амал қилинадиган концепция бўлиб, бу чекланган ресурслардан имкон қадар кўпроқ жангчининг ҳаётини асраб қолишда фойдаланишга имкон беради.
Jose Colon / Anadolu / Getty Images

Украина шарқидаги украин жангчилари

Россия босқинини қайтаришда иштирок этаётган украин бўлинмалари қаторида 33-алоҳида механизациялашган бригада ҳам бор. Бўлинма Украинага ҳарбий ёрдам доирасида ғарблик иттифоқчилар томонидан етказиб берилган Leopard 2A4 танклари билан қуролланган.

33-алоҳида бригада жангчилари Leopard 2A4 танкларидан бирида «тест-драйв» ўтказмоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Leopard 2 1970-йиллар охирида Германияда ишлаб чиқилиб, ишлаб чиқарилиши бошланган. Бундай танклардан жами 3,6 мингтаси ишлаб чиқарилган, бу миқдор Leopard 2A4 каби модификация вариантларни ҳам ўз ичига олади. Иттифоқчилар Украинага динамик ҳимоя воситасига эга ва усиз танкларни етказиб берган. Шунингдек, украиналик ҳарбийлар ўзларига юборилган танкларга мустақил равишда динамик ҳимоя ўрнатгани ҳақида хабарлар бор.
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Бундай танк экипажи тўрт кишидан иборат бўлади. Фотода 33-бригаданинг «Алхимик» чақирув белгисига эга жангчиси Leopard 2A4 танкида
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид