ИҲЕС Россияни совет архивларидан фойдаланишга рухсат бермагани учун қоралади
Тарихий ҳақиқатни ойдинлаштириш ва бундай маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқи сўз эркинлигининг муҳим таркибий қисмидир, деб қарор қилди Страсбургдаги суд.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) Россиянинг «Халқаро мемориал» тарихий-маърифий жамиятига Совет Иттифоқи давридаги сиёсий қатағонларга оид архивлардан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан бош тортгани қонунбузарлик деб эътироф этди. «Тарихий ҳақиқатни излаш сўз эркинлигининг ажралмас қисмидир», дея маълум қилди Страсбург суди 18 июн, сешанба куни эълон қилинган қарорида.
Архивлардан фойдаланишни чеклаш ахборот олиш ҳуқуқини бузиш ҳисобланади ва шу тариқа Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Европа конвенциясига зиддир, дея таъкидлади ИҲЕС.
Даъвогарлар орасида - тарихчи Михаил Супрун ва Раул Валленбергнинг қариндоши
Иш бўйича даъвогарлар орасида, «Халқаро мемориал»дан ташқари, совет қатағонларини тадқиқ қилган беш россиялик тарихчи, шунингдек, Швейцария фуқароси - швед дипломати, Иккинчи жаҳон уруши пайтида венгер яҳудийларини Германияга депортациядан қутқаришда қатнашган ва 1947 йилда СССР ҳибсхонасида вафот этган Раул Валленбергнинг жияни бор. ИҲЕСга шикоятлар 2012 йил августидан 2022 йил апрелигача берилган.
Суднинг таъкидлашича, даъвогарлар совет репрессиялари, жумладан «1930-1940-йиллардаги этник депортациялар ва суддан ташқари қатллар» ҳақидаги архив маълумотларини кўришга интилган. Барча ҳолатларда бу бутунлай рад этилган, тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки даъвогарларга ҳужжатлар нусхаларини олишга рухсат берилмаган. Тарихчи Михаил Супрун Россияга мажбуран кўчирилган этник немислар тақдирини ўрганганида ҳатто «оилавий сир бўлган маълумотларни ноқонуний йиғиш»да айбланган.
Суд қарорига кўра, Россия «Халқаро мемориал» ва яна икки тадқиқотчига маънавий зарар учун товон сифатида 7500 евро тўлаши керак.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева Парижда «Худойберган Девонов мероси» кўргазмасига ташриф буюрди
Ўзбекистон | 17:42
-
АҚШ Аляскани Россияга қайтариш истиқболларини муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 17:34
-
SF Airlines авиакомпанияси Тошкентга парвозларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 17:28
-
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
Ўзбекистон | 17:25
Мавзуга оид

20:47 / 27.03.2025
Панама Россия ва Эрон «махфий флоти»га алоқадор 128 та кемадан рухсатномани қайтариб олади

20:42 / 27.03.2025
Европа давлатлари Россияга қарши санкцияларни юмшатишдан бош тортди

11:06 / 27.03.2025
Сеул: Шимолий Корея Россияга яна 3000 аскар юборди

09:00 / 27.03.2025