12:51 / 26.06.2024
11509

Бу йилги қабул якунланди: 894 мингдан ортиқ абитуриент ўқишга ҳужжат топширди

2024–2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида қатнашиш учун 894 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бу олдинги йиллардагидан сезиларли кам.

Фото: Kun.uz

26 июн куни олий ва профессионал таълим муассаларига ҳужжат топширишнинг охирги куни эди. Билим ва малакаларни баҳолаш агнентлиги янги ўқув йили учун қанча талабгор ҳужжат топширганини маълум қилди. Бу йил олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул учун 894 279 нафар абитуриент рўхтатдан ўтган.

Абитуриентларнинг тест синови топшириш ҳудуди бўйича тақсимоти:

– Қорақалпоғистон Республикаси – 45 655 нафар;

– Андижон вилояти – 67 688 нафар;

– Бухоро вилояти – 45 583 нафар;

– Фарғона вилояти – 83 837 нафар;

– Сўх тумани – 1 962 нафар;

– Жиззах вилояти – 48 276 нафар;

– Наманган вилояти – 58 268 нафар;

– Навоий вилояти – 48 437 нафар;

– Қашқадарё вилояти –89 188 нафар;

– Самарқанд вилояти – 93 092 нафар;

– Сирдарё вилояти – 30 074 нафар;

– Сурхондарё вилояти(Термиз шаҳри) –39 498 нафар;

– Сурхондарё вилояти(Денов тумани) – 22 756 нафар;

– Тошкент шаҳри –161 369 нафар;

– Хоразм вилояти –58 596 нафар.

Абитуриентларнинг жорий ва аввалги йиллар битирувчилар бўйича тақсимоти:

  • жорий йил битирувчилари – 410 334 нафар;
  • аввалги йиллар битирувчилари – 483 945 нафар;

Абитуриентларнинг гендер таркиби бўйича тақсимоти:

  • эркаклар – 431 806 нафар;
  • аёллар – 462 473 нафар.

Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:

  • ўзбек тили –784 458 нафар;
  • рус тили – 84 774 нафар;
  • қорақалпоқ тили – 22 534 нафар;
  • бошқа тиллар – 2 513 нафар

Агентлик тест синовларида иштирок этиш учун тўловни 26 июн соат 23:59гача амалга оширилишини эслатиб, шу сабабдан ҳам тўлов муддати якунлангандан сўнг рақамларда ўзгариш бўлишини қўшимча қилди.

Маълумот учун, 2023/24 ўқув йили учун 1 млн 18 минг, 2022/23 ўқув йили учун 1 млн 214 минг талабгор ўқишга ҳужжат топширган эди.

Top