Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёлик ота 5 ёшли ўғлини тепиб йиқитди
Ҳолат Ургут туманида жойлашган савдо комплексида содир бўлган. Бола йиқилиб, бетонга боши билан урилган.
Ижтимоий тармоқларда Ургутдаги бозорда юрган ота вояга етмаган ўғлини тепгани, бола йиқилаётиб бетонга боши билан урилгани тасвирланган видео тарқалди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ўтказилган ва боласини тепиб йиқитган ота топилган.
Вояга етмаган болага шафқатсиз муносабатда бўлган шахс Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Қовчин маҳалласида яшовчи А.Ф. экани аниқланган.
Мазкур шахс 2024 йил 1 июл куни Ургут туманда жойлашган бозорда хотини ва вояга етмаган икки нафар фарзанди билан юрганда 5 ёшли ўғлини оёғи билан тепиб ерга йиқитган.
Бола йиқилиб боши билан бетонга урилган. Ҳолат савдо комплексида ўрнатилган кузатув камераларига муҳрланиб қолган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилгандан сўнг, натижаси кенг жамоатчиликка маълум қилинади.
Аввалроқ Тошкентда бобо ўзи билан сайрга чиқиб узоққа кетиб қолган болани ургани тасвирланган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланган, болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026