Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рақобат қўмитаси «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан иш қўзғатди
Бунга минерал ўғит нархларининг ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача асоссиз оширилиши сабаб бўлган.
«Maxam-Chirchiq» АЖда ишлаб чиқарилган минерал ўғит маҳсулот нархларини шакллантиришда амалдаги норматив хужжатларга риоя этилмаганлиги натижасида маҳсулот нархларининг асоссиз ошишига олиб келган ҳаракатлар аломатлари аниқланган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Натижада, минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача ошишига сабаб бўлган.
Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан «Maxam-Chirchiq» АЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.
Шунингдек, ушбу омил қишлоқ хўжалиги корхоналари (кластер, фермер, деҳқон ва бошқалар)га бевосита таъсир қилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин.
Аввалроқ, Рақобат қўмитаси томонидан нархларни сунъий оширганлиоги сабабли «Навоийазот» АЖ ва «Лукойл»га нисбатан ҳам иш қўзғатилганди.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
09:01 / 02.06.2026