Ургутда қўнғир айиқлар чорвага ҳужум қилиб, 4 эчкини еб қўйди
Ноёб тур ҳисобланган Марказий Осиё қўнғир айиқлари Ургут туманининг Сойғус маҳалласига яқин ҳудудга тушиб келгани айтилмоқда. Ҳолат назоратга олинган.

Фото: Самарқанд вилояти Экология бошқармаси
Ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги Сойғўс маҳалласи ҳудудига 3 та айиқ келиб, маҳаллий аҳолининг чорвасига ҳужум қилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Самарқанд вилояти Экология бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг Ургут тумани инспекцияси давлат инспекторлари томонидан тезкор тартибда назоратга олинган.
Мазкур ҳолат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари чегарасида жойлашган Кункўрмас довонининг Қашқадарё вилояти ҳудудида содир бўлган. Ургут тумани Сойғўс маҳалласи чўпонлари сув сатҳидан 2500-2700 метр баландликда, яъни айиқларнинг яшаш манзилида қўйларини боқиб келишаётганда қўнғир айиқлар тўрт бош эчкини еб қўйган.
Чўпонларга ёки айиқларга талафот етмаган. Шунингдек, маҳаллий аҳоли 2 кун олдин кечаси айиқлар Сойғўс маҳалласига 2-3 км яқинликдаги тоғ бағрида ўсувчи мевали дарахтларни ейиш учун тушиб келганини айтган.
Бошқармага кўра, ҳозирда тегишли мутахассислар томонидан ҳолат назоратга олиниб ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Тоғдан аҳоли пунктига айиқ тушиб келиши олдинроқ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида ҳам кузатилганди. Ўшанда айиқ мактаб ҳудудига кириб, ўқувчилар ҳаётига хавф туғдиргани ҳамда ИИБ ходимларига жароҳат етказгани учун отиб ўлдирилганди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроилнинг Эронга зарбаси Трамп томонидан қўллаб-қувватланмади
Жаҳон | 19:46
-
«Менга бу медал ва қоғозларнинг кераги йўқ» – Washington Post Сумига ракета зарбаси кунидаги тақдирлашда қатнашган ҳарбийлар билан гаплашди
Жаҳон | 19:16
-
Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
Жамият | 19:14
-
Хоразмда уч қаватли савдо дўконида ёнғин чиқди
Жамият | 19:12
Мавзуга оид

12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди

10:56 / 02.03.2025
Ургутга темирйўл линияси тортилади

17:24 / 06.01.2025
Айиқ билан курашган боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди

00:13 / 29.12.2024