Пахта тўқимачилик ва ёғ-мой кластерлари томонидан 20 млрд сўм асоссиз даромад олинган – Рақобат қўмитаси
Бир қатор кластерлар томонидан юқори ликвидли вa монопол маҳсулотларни жадвалда назарда тутилган муддатларда биржага қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш натижасида 20 млрд сўм асоссиз даромад олинган.

Фото: qkk.uz
2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида юқори ликвидли va монопол турдаги маҳсулотларнинг биржа савдолари бўйича кунлик va oйлик мониторинг кузатувлари олиб борилган. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди.
Мониторинг натижаларига кўра:
Андижон (“BEST TEXTILE INTERNATIONAL” МЧЖ);
Бухоро (“QORAKO‘L KUMUSH KALAVA”);
Жиззах (“ЖИЗЗАХ КЕНТЕКС” МЧЖ, “САНГЗОР-ТЕКСТИЛ” МЧЖ);
Сирдарё (“WHITE GOLD KLASTER” МЧЖ, “SARDOBA UNIVERSAL KLASTER” МЧЖ, “RISQIBOY MIRONSHOX” МЧЖ, “ZAMON TEKS” МЧЖ);
Наманган (“TOSHBULOQ-TEKS” МЧЖ, “ART SOFT TEX” МЧЖ, “RAVSHAN-BOSIT HAMJIHAT SERVIS” МЧЖ);
Самарқанд (“PAYARIQ YANGIYER TEKSTIL” МЧЖ, “SAMARQAND COTTON CLUSTER” МЧЖ, “SAMARQAND KAMALAK INVEST TEKSTIL” МЧЖ, “PAYARIQ-KLASTER” МЧЖ);
Қорақалпоғистон Республикаси (“BO‘STON CLUSTER” МЧЖ, “TAXIATOSH DON MAHSULOTLARI” АЖ, “TURAN AQ ALTIN” ИЧК, “OLTIN TOLA SHABBAZ” ИЧК);
Сурхондарё (“POLVONTOSH” МЧЖ, “POMIR AGROKLASTER” МЧЖ, “SURXONDARYO AGROXIZMAT” МЧЖ, “SURXON SIFAT TEKSTIL” МЧЖ, “BOYSUN KO‘MIR” МЧЖ, “BANDIXON TEXTILE CLUSTER” МЧЖ, “ZAMIN ANGOR CLUSTER” МЧЖ);
Тошкент вилояти (“BOXODIR LOGON BUKA” МЧЖ);
Фарғона (“PROF TEKST PLYUS” МЧЖ, “BAXODIR LOG‘ON TEKSTIL” МЧЖ ҚК, “HAMZA EXPO ART TEKSTIL” МЧЖ, “FERGHANA SPINNING” МЧЖ ҚК, “EXPO KOLLOR PRIN TEKS” МЧЖ, “EFFEKTIV OIL” МЧЖ ҚК, “FERGANA GLOBAL TEXTILE” МЧЖ, “MUSAVARTEX” МЧЖ ҚК, “QUANTITY CLASS” МЧЖ);
Хоразм (“WBM QO‘SHKO‘PIR CLASTER” МЧЖ va “YANGI ARIQ TEX” МЧЖ) вилоятларида ўтказилган текширишлар давомида юқори ликвидли ва (ёки) монопол маҳсулотларни:
- жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага маҳсулотни қўймаслик ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйиш;
- жадвалларини белгиланган муддатда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирмаслик;
- форвард шартномаси бўйича маҳсулотни бир ойдан кам бўлган муддатда юклаб жўнатиш;
- шартномаларга асосан тўғридан-тўғри сотиш;
- биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
“Ушбу омиллар озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотларининг нархларига бевосита ёки билвосита таъсир қилиб, уларнинг истеъмол бозорларида нархи ошишига олиб келиши мумкин. Юқоридагиларга кўра, ўтказилган ўрганишлар натижасида республика бўйича умумий ҳисобда жами 20 млрд сўмга яқин асоссиз олинган даромадлар аниқланди, мазкур ҳолатлар “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган низом талаблари асосида қонунбузилишига йўл қўйган барча кластерларга нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилиб жавобгарликлар белгилаш юзасидан қарор ва кўрсатмалар берилди ва бу борада ишлар давом эттирилмоқда”, дейилади қўмита хабарида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

11:41 / 11.06.2025
Рақобат қўмитаси Beeline компаниясига абонент тўлови масаласида кўрсатма берди

11:23 / 09.06.2025
«Бадавлат аёл» лойиҳаси. Иштирокчилар жиддий муаммоларга дуч келишган

14:46 / 19.05.2025
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади

11:26 / 05.05.2025