Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида икки фуқаро 917 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Бўстонлиқ туманида 2 нафар фуқаро 917,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.
Хусусан, Бўстонлиқ туманида фуқаро Ш.Д. Беш тут маҳалласида жойлашган турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электрҳисоб» дастурида йўқлиги сабабли ҳамда ҳисоблагич муҳрланмасдан тармоққа тўғридан тўғри уланиб, 745,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Шу каби, Бўстонлиқ туманида фуқаро К.Х. Шарқ Арча боғи ҳудудида жойлашган турар жойнинг электр ҳисоблагичи «электрҳисоб» дастурида йўқлиги сабабли ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда тармоққа уланиб, 171,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026