Июл ойининг навбатдаги ҳафтасига келиб аксарият муҳим макроиқтисодий маълумотлар эълон қилиниши фонида монетар сиёсат ҳақидаги мавзу кенг муҳокама қилина бошлади. Бунга сабаб инфляция пасайиш тенденциясининг қайта тикланиши, фоиз ставкасининг эса салкам 1 йил давомида энг юқори чўққисида ўзгаришсиз сақланиб турилганидир. Бундан ташқари, президентлик сайловлари ҳам фонд бозорини чайқатмасдан қўймаяпти. Масалан, АҚШнинг республикачилар партияси номзоди, собиқ президент Доналд Трамп ҳаётига уюштирилган суиқасд, унинг рейтинги кўтарилишига ва унга алоқадор компаниялар акцияси бирданига қимматлашиб кетишига олиб келди.

Jahon Insights канали экспертлари 15 июлдан 19 июлгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.  

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500 – 5504 (ҳафта бошидан -1,97 фоиз, йил бошидан +15,41 фоиз);
  • NASDAQ – 19522(ҳафта бошидан -3,98 фоиз, йил бошидан +16,03 фоиз);
  • DJI – 40287 (ҳафта бошидан +0,72 фоиз, йил бошидан +6,89 фоиз).

Ҳафта савдоларида Dow Jones индекси 286 пунктга ўсди, NASDAQ ва S&P500 мос равишда 809 ва 111пункт пастлаб, қизил ҳудудда ёпилди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин – 2398 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -0,54 фоиз, йил бошидан +16,31 фоиз;
  • Кумуш – 29,1 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -5,13 фоиз, йил бошидан +23,04 фоиз;
  • Алюминий – 2324 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан -5,48 фоиз, йил бошидан -2,39 фоиз:
  • Мис – 4,25 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -7,24 фоиз, йил бошидан +8,94 фоиз.

Қимматбаҳо металлар ҳам тебранувчан ҳафтани бошдан кечирди. Олтин кумуш, алюминий ва мис мос равишда 13, 1,6, 135 ва 0,33 долларга арзонлашди.

Нефт

  • WTI – 78,58 доллар (ҳафта бошидан -4,33 фоиз, йил бошидан +10,23 фоиз);
  • BRENT – 82,6 доллар (ҳафта бошидан -2,77 фоиз, йил бошидан +7,22 фоиз).

Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 3,55 долларга, BRENT эса 2,35 долларга арзонлашди.

Валюталар

  • USD/EUR: -0,21 фоиз (йил бошидан -1,41 фоиз);