Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига мувофиқ, барча манфаатдор давлатлар ва давлатлараро бирлашмалар билан Евросиё хавфсизлик архитектурасини шакллантириш бўйича қўшма ҳаракатларга очиқ. Бу ҳақда КХШТ бош котиби Имангали Тасмагамбетов БМТ ва минтақавий ташкилотлар: КХШТ, МДҲ ва ШҲТ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича дебатлар чоғида айтиб ўтди.
«Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Бирлашган Миллатлар Ташкилотини ўзининг асосий халқаро ҳамкори сифатида кўради. Биз доимо БМТ Низоми, айниқса, унинг VIII боби асосида у билан ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдоримиз», — деди бош котиб.
Унинг сўзларига кўра, КХШТ «замонавий дунёда танқидий ўзгаришларга дучор бўлаётган давлатлар ўсиб бораётган таҳдидларга ёлғиз бардош бера олмаслиги»дан келиб чиқяпти.
«Халқаро кун тартибидаги энг муҳим масалалар бўйича КХШТга аъзо давлатларнинг МДҲ ва ШҲТ билан ёндашувлари мос келиши ёки ўхшашлиги бизни ушбу ташкилотлар билан муносабатларни изчил ривожлантиришга йўналтирмоқда. Биз Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Остона декларацияси тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Унда жаҳон сиёсати, иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар бошқа соҳаларида тектоник силжишлар рўй бераётгани, янада адолатли ва кўп қутбли дунё тартиби вужудга келаётгани, давлатлар тараққиёти, ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли халқаро ҳамкорликни амалга ошириш кенгаяётгани айтилган. Шу муносабат билан биз интеграция лойиҳаларига хизмат қилиш ва Евросиёда ривожланиш марказлари ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштиришга мўлжалланган хавфсизлик, иқтисод ва гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликнинг янги қитъа архитектурасини шакллантириш бўйича Россия ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз», дея қайд этди Тасмагамбетов.
Унинг таъкидлашича, КХШТ Жанубий Кавказда мустаҳкам тинчликка эришиш учун саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Афғонистон Марказий Осиё минтақасидаги беқарорликнинг асосий манбаси бўлиб қолмоқда.
«Мамлакатда маълум бир ижобий ўзгаришларга қарамай, терроризм, радикал мафкура ва жиноий гиёҳванд моддалар савдосининг тарқалиш эҳтимоли нафақат камаймоқда, балки янги шакллар касб этмоқда. Биз ушбу минтақанинг табиий ресурслари, биринчи навбатда, сув учун рақобат белгилари билан боғлиқ бўлган қўшимча муаммоларни қайд этамиз, бу муаммонинг жиддийлигига қарамай, ушбу масъулият соҳасида назоратни сақлаб қоляпмиз», деб таъкидлади бош котиб.















