Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳокимидан Қувасойдаги кейтеринг корхонасига оид қарорини бекор қилишни талаб қилди
Қувасойдаги боғчаларга кейтеринг хизматини кўрсатиш ҳуқуқи тендерсиз битта таъминотчига бериб юборилгани қонунга зид деб топилди. Рақобат қўмитаси вилоят ҳокимлигига бу ҳақдаги қарорни бекор қилиш бўйича кўрсатма берди.
Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги боғчаларга кейтеринг хизматини кўрсатиш тендерсиз битта корхонага бериб юборилишини ноқонуний деб топди.
Kun.uz аввалроқ хабар берганидек, Қувасой шаҳрида боғча болаларини кейтеринг тизими асосида овқатлантириш бўйича республикадаги биринчи корхона иш бошлаган бўлиб, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров қарори билан бу корхонага боғчалар тендер ўтказмасдан бириктириб берилган.
Ваҳоланки, тегишли тартибга асосан, давлат боғчаларида аутсорсинг усулида овқатлантириш Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижаларига кўра ташкил этилиши керак.
Рақобат қўмитаси хабарига кўра, бу ҳолатда “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 22-моддаси бузилган. Шунга асосан, рақобат муҳитини таъминлаш учун Фарғона вилояти ҳокими қарорини бекор қилиш ва талабларни қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма хати юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу кейтеринг лойиҳасининг дастлабки ташаббускори ва турк инвестори Kun.uz'га берган интервюларида Қувасой шаҳри ҳокимини лойиҳани ўзиники қилиб олишга уринаётганликда айблаганди. Инвесторлар ва шаҳар ҳокими ўртасида келишмовчилик келиб чиққач, лойиҳа муассиси ўзгарган.
Мавзуга оид
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
08:00 / 13.09.2024
Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
22:25 / 10.09.2024
Олти турдаги музқаймоқда ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар аниқланди
11:38 / 10.09.2024