Тошкент вақти билан соат 12:05 да парвоз қилиши керак бўлган Wizz Air авиакомпаниясининг Тошкент–Абу-Даби (5W7160) йўналиши бўйича рейси техник сабабларга кўра аэропортда қолмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Қайд қилинишича, Венгриянинг Wizz Air авиакомпаниясига ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун вақт керак бўлган. Мазкур рейснинг 105 нафар йўловчиси, жумладан, хорижлик фуқаролар авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган.

Тошкент – Абу-Даби йўналиши бўйича парвоз 31 июл куни соат 4:00 да амалга оширилиши режалаштирилган.