Саидазиз Саидалиев ва яна 28 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди: 23 нафар судланувчи 5 йилдан 20 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Судланганлардан иккитасига ахлоқ тузатиш ишлари, учтасига озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинланди. Бир киши содир этилган жиноятнинг жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги сабабли эса жазодан озод қилинган.

Бугун Саидазиз Саидалиев ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Суд ҳукмига “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев товламачилик, фирибгарлик, жиноий уюшма ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, безорилик, пора беришда иштирок этиш каби жиноятларни содир қилган деб топилди. У 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди.

Суд ҳукмига кўра, қолган судланувчиларга қуйидагича жазо тайинланган:

  • М.Мирхўжаев – (1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 277-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • Ш.Самиев – (1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари ва 277-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • А.Акрамов – (1991 йилда Фарғона вилоятида туғилган) Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташлик белгиланди;
  • И.Сотволдиев –