10 август куни соат 14:00ларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги эски дўконлардан бири ёниб кетди. Натижада бошқа дўконларга ҳам ёнғин ўтгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳар ФВБ хабарига кўра, ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 14:08 да етиб бориб, ёнғин соат 14:29 да ўчирилган. Шунингдек, расмийлар ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.