Бу Донбассда РФ қўшинларининг доимий ҳужумларини қайтариб турган украин бўлинмаларига нафас ростлашга, эҳтимол тактик вазиятни яхшилашга ҳам имкон берган бўларди. BBC рус хизмати ҳарбий шарҳловчиси Олег Черниш шу мавзуни таҳлил қилди.

Кўплаб экспертлар Россия қўшинларини олиб кетиши тез орада ва сезиларли даражада бўлишига шубҳа билан қарамоқда.

Тўғри, Украина қуролли кучлари Курск амалиётини бошлаганидан кейин фронтдаги бошқа кўплаб участкаларда тўқнашувлар сони камайгани қайд этилган. Жанглар шиддати сусайгани у қадар жиддий эмас — 15-17 фоиз атрофида, аммо шунинг ўзи ҳам шахсий таркиб ва воситалар Курск областига олиб ўтилиши бошланганини тасдиқлайди.

Ғарбдаги нашрлар ҳам ўз маълумотларига таяниб, РФ захира кучларини фронтдан олиб, Курск атрофига олиб келишни бошлаганини ёзган.

Хусусан, Америкадаги Wall Street Journal газетаси АҚШ расмийлари орасидаги манбасига асосланган ҳолда Россия кучлари «қайта гуруҳлангани» ҳақида ёзган. Аммо нашр Москва жанг майдонидан айнан қанча қўшин олиб кетаётгани ҳақида аниқ маълумот бермаган.

BBC Украина хизматининг Украина ҳарбий раҳбариятига яқин манбаси айтишича, захира кучлар кўчирилиши Харкив, Купянск, Северск, Запорижжя ва Херсон йўналишларида қайд этилган.

Украиналик ҳарбий таҳлилчи Константин Машовецга кўра, Украина қуролли кучлари юришидан кейин Россия қўмондонлиги бу юришни қайтариш учун қўшиннинг 10-11 баталёндан иборат биринчи эшелонини шакллантирган. Бу тахминан 3-5 минг кишилик қўшин дегани.

Ҳарбий эксперт, захирадаги полковник Петро Черник BBC билан суҳбатда Россия Курск областида муваффақият қозониш учун камида 30-40 минг ҳарбийдан иборат гуруҳ тўплаши лозимлигини айтган. Бу амалда Россиянинг Украинадаги қўшинларининг 10 фоизи демакдир.

Эксперт Курск областидаги россиялик ҳарбийлар сони украинлар гуруҳиникидан 3-4 баравар кўп бўлиши кераклигини таъкидлаган. Бу россияликлар катта эҳтимол билан украинларнинг яхши жиҳозланган мудофаа чизиғига ҳужум қилишига тўғри келиши билан боғлиқ.

«Вақт Украина фойдасига ишламоқда, чунки мустаҳкам ўрнашиш деган тушунча бор ва ҳужум қилаётган томон доимо катта йўқотишларга дучор бўлади», — дейди таҳлилчи.

Харкив областидаги Россия қўшини