Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
JDU – замонавий касблар учун мутахассислар етиштиради
Japan digital university – 2 та давлат, яъни Ўзбекистон ва Япония дипломига эга бўлиш, япон тилида эркин гаплашишни ўрганиш, энг талабгир соҳаларнинг профессионал мутахассисига айланиш имкониятларини тақдим этади.
Japan digital university ўқиш 9 семестрдан иборат бўлиб, ўқиш давомийлиги 4,5 йилни ташкил этади. Олийгоҳда "IT менежмент", "Туризм ва ижтимоий фанлар" каби 2 та факультет мавжуд. Талабалар муҳандис-дастурчи, компютер графикаси ва дизайн, сунъий интеллект, киберхавфсизлик, туризм, япон тили бўйича филология ва тилларни ўқитиш каби йўналишларда таълим олишлари мумкин.

JDU васийлик кенгаши раиси Ҳага Ҳироаки талабаларнинг халқаро танловлардаги натижалари ҳақида гапирди:
“Университетимиз Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йилда Японияга бўлган ташрифи мобайнида илгари сурилган ташаббус асосида ташкил топган. Бугунги кунда олийгоҳда 600 нафар талаба таълим олмоқда.
Илм-у толибларимиз ўқиш мобайнида япон тилини пухта ўзлаштириб, юқори натижаларни қайд этмоқда. Жумладан, 2023 йили ўтказилган “Япон тилидан нотиқлик санъати” ҳамда “Марказий Осиё япон тили нотиқлик санъати” халқаро танловларида эришилган юқори натижалар шулар жумласидандир” деди у.
Университетда талабаларга япон тили дарслари чуқурлаштирилган ҳолда профессионал педагоглар томонидан ўтилади. Олийгоҳни тамомлагунга қадар талабалар интенсив япон тили ва ушбу тилда бизнес мулоқот юритиш кўникмаларига эга бўлишади
“Талабаларимиз асосан япон тилини ўрганмасдан университетга киришади. Дастлабки 6 ой давомида тил ўрганишади ва шундан кейин ҳамкор университет – Япониянинг дарслари қўшилади.
Дарс қилиш учун залларда, ўқув аудиторияларида алоҳида хоналар бор, талабалар дарсдан кейин бемалол ўтириб, мустақил ўрганишлари мумкин” деб таъкидлади университетда фаолият олиб бораётган мутахассис.
Japan digital university’да талабаларнинг сифатли таълим олиши учун барча зарур шароитлар ҳозирланган. Уларнинг нафақат ақлий жиҳатдан ривожланиши, балки жисмоний жиҳатдан соғлом бўлиши учун ҳам имкониятлар яратилган.

Japan digital university Япониядаги 5 та нуфузли олийгоҳ ва қатор компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, унинг доирасида талабаларга япониялик профессорлар томонидан онлайн дарслар ўтилади.
Japan digital university таъсисчиси ҳисобланган ДК компаниясининг Ўзбекистондаги вакилига кўра, компания ушбу университет талабаларининг IT билимларини чуқур ўзлаштиришига эришишга ва ўқишни битиргандан сўнг талабаларнинг Япониядаги нуфузли ва юқори даромадли IT компанияларига ишга киришини ҳам таъминлайди.
Ушбу университет талабалари ўқиш давомида ўз соҳаси бўйича иш фаолиятини ҳам бошлаб, амалий тажриба тўплаш ва мўмайгина даромад топиш имкониятига эга. JDU’да қабул жараёнлари давом этмоқда. Бу имкониятни қўлдан бой бермаслик учун қўшимча маълумотларни ОТМ ижтимоий саҳифаларидан олишингиз мумкин:
📩 BMBA (DTM) балли билан ҳужжат топшириш
📥 JDU ички имтиҳонларига ҳужжат топшириш учун
📞 71-200-05-95
Telegram |Instagram|Facebook|YouTube|Web site
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 09.02.2025
“Japan Digital University Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муҳим кўприк” – Япония элчиси
09:00 / 30.08.2021
Ўзбекистондаги биринчи рақамли олий таълим муассасаси – Япония рақамли университети ректори билан суҳбат
12:22 / 15.07.2021