Japan Digital University Ўзбекистонда таълим бериб, ўз битирувчиларини Японияда иш билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган инновацион таълим муассасаси ҳисобланади. Университет талабалари нафақат япон тилини мукаммал ўрганиш, балки IT соҳасида зарурий билимлар ва кўникмаларни ҳам эгаллашади.
Ўқиш жараёнида талабалар Японияда ишлашга тайёр бўлиш учун IT соҳасида чуқур билимлар олишади. Шу билан бирга, университет 3 та асосий имкониятни тақдим этади:
- Японияда иш билан таъминот
- Ўқув жараёнида япон компаниялари билан реал лойиҳаларда қатнашиш
- 3 та дипломга эга бўлиш имконияти: Japan Digital University дипломи, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети "Компьютер лингвистикаси" йўналиши дипломи ва Япониядаги ҳамкор университетлардан бирининг дипломи.
Бундан ташқари, ўқиш давомида ўзлаштиришни юқори даражада кўрсатаётган талабалар Японияда реал амалиётда қатнашиш имкониятига эга бўладилар.

Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳатори Такаши ўзбек талабалари учун Япониядаги имкониятлар ҳақида гапирди:
“Бугунги фестивал Японияда ўқишни ният қилганлар учун маълумотлар алмашинуви вазифасини бажарди. Бу фестивал Ўзбекистон ва Япония алоқаларини ривожлантириш учун жуда аҳамиятли бўлди деб ўйлайман. Мингга яқин киши тадбирда қатнашиш учун рўйхатдан ўтганлиги, бу даражада кўп одам қизиқиш билдирганлиги учун чуқур миннатдорчилик билдираман.
JDU номли ташкил этилганига 4 йилдан ошган университет томонидан қилиб келинган тизим сабабли шундай натижага эришилди. Жуда яхши тадбир бўлди. Тадбирда кўплаб ёшлар япон маданияти ва япон миллий ўйинларидан баҳраманд бўлиб юрганликларини кўрдим. Элчи сифатида ҳаммасидан ҳам кўра кўплаб ўзбек ёшларининг Япония ва япон тилига бўлган қизиқиши борлигидан жуда мамнунман. Ҳозир Японияда аста-секинлик билан қарияларнинг сони ортиб , ёшлар камайиб кетмоқда. Бунинг натижасида, ишчи кучига талаб ошиб бормоқда. Бугун ўқитилаётган талабалар албатта Японияга ўқишга ёки ишлашга боришлари мумкин. Японияда турли хил имкониятлар бор. Ўзбекистонлик ёшлар Японияга келиб дунёнинг бошқа ҳудудларига ҳам бора олишлари мумкин. Japan Digital University Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муҳим кўприк вазифасини ўтайди.













