Ўзбекистон | 09:07 / 23.08.2024
5005
2 дақиқада ўқилади

Ерларни қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш учун қарзлар ажратилади

Фото: Kun.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Шунингдек ҳужжатда белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш тартиби тасдиқланди.

Қўшимча ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва муомалага қайтариш учун қуйидагилар ажратилади:

  • Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 200 млрд сўм миқдорида фоизсиз қарз маблағлари;
  • 2024 йил учун Давлат бюджети параметрларида суғориладиган ер майдонлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган чўл ҳудудидаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун режалаштирилган 100 млрд сўм;
  • халқаро молия институтларининг грант маблағлари;
  • ушбу тадбирларни амалга ошириш учун етишмайдиган маблағларнинг бир қисми - Қорақалпоғистон бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан.

Ушбу маблағлар қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун йўналтирилади:

  • вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш;
  • дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув олиш учун зарур воситаларни харид қилиш ва ўрнатиш;
  • суғориш (ариқлар, каналлар) ва коллектор тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш;
  • янги ўзлаштирилаётган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланилаётган ер участкаларини лазер қурилмали текислаш агрегатлари билан текислаш.

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • янгидан ўзлаштирилиши ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилиши лозим бўлган ер участкаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш;
  • ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
  • ушбу ер участкаларини қабул қилиш;
  • ерларни ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланиш бўйича тадбирларга ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид