«Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

Футбол бўйича ҳал қилувчи баҳсда Қашқадарё вилоятининг «Арабхона» жамоаси Тошкент вилоятидан «Оқ овул»ни биринчи бўлимда киритилган ягона гол эвазига мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Эътиборлиси, учала йўналишда ҳам бош соврин Қашқадарё вакилларига насиб этди.