Ўзбекистон | 16:00 / 27.08.2024
13931
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Fasten такси буюртма бериш хизмати ишга тушди

Иловада сиз асосий тарифдаги сафарлар учун ҳамёнбоп нархларни, турли даражадаги қулайлик ва ёрқин брендингни топасиз.

Янги хизмат тури фаол турмуш тарзида яшайдиган ёш тошкентликлар учун мўлжалланган.

Тошкентда Fasten - янги онлайн такси чақириш хизмати фаолият юрита бошлади. Илованинг тўртта тарифи мавжуд: Fasten - кундалик қисқа масофалар учун ҳамёнбоп вариант, Upper ва Extra узоқроқ ва қулайроқ сафарлар учун ҳамда Max - муҳим учрашувлар учун юқори даражадаги автомобиллар билан.

Fasten бошланғич тарифида сафар нархи 3500 сўмдан бошланади. Масалан, З.М. Бобур номли марказий экопаркдан Тарас Шевченко кўчасигача етиб бориш тахминан 12,000 сўмни ташкил қилади.

Янги хизматдан фойдаланиш учун App Store ёки Google Play орқали Fasten мобил иловасини бепул юклаб олиш ва унда рўйхатдан ўтиш керак бўлади. Такси буюртма қилиш учун - манзилни ва мос тарифни танланг. Илова автомобиль қачон келиши ва уни қандай топиш мумкинлигини кўрсатади. Тўловни иловада боғланган карта ёки нақд пул орқали тўлаш мумкин.

Fasten – Yandex’нинг лойиҳаларидан бири бўлиб, ёрқин дизайнга эга бу янги бренд билан компания ёш аудиторияни жалб этишни мақсад қилган.

Fasten'нинг иловасини юклаб олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг