Испаниянинг Iberojet авиакомпанияси Мадрид — Тошкент ва Мадрид — Урганч йўналишлари бўйича чартер йўловчи рейсларини йўлга қўймоқда

Тошкентга биринчи рейс 2024 йил 2 сентябрга, Урганчга — 2024 йил 8-сентябрга белгиланган.

Парвозлар икки ҳафтада бир марта Airbus А330 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Iberojet — бош қароргоҳи Мадридда жойлашган йўловчи чартер рейсларини амалга оширишга ихтисослашган Испания авиакомпанияси.