«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфалт қилишдан муҳимроқ» — Озодбек Назарбеков
Озодбек Назарбеков «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, бу каби тадбирларни ўтказиш битта кўчани асфальт қилгандан кўра муҳимроқ эканини таъкидлаб ўтди. «Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деди маданият вазири.
Озодбек Назарбеков «Мақом», «Бахшичилик», «Шарқ тароналари» каби фестивалларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, бу каби тадбирларни ўтказиш битта кўчани асфальт қилгандан кўра муҳимроқ эканини таъкидлаб ўтди. «Фестиваллар инсон келажагини асраб қолишда муҳим», — деди маданият вазири.
Самарқанд шаҳрида 26−30 август кунлари «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар доирасида маданият вазири Озодбек Назарбеков ОАВ вакилларига интервью бериб, бу каби фестивалларни ўтказишдан асосий мақсад нима эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
«Халқаро майдондаги беқарорликлар ва бошқарув имкониятлари қанақадир қора кучларда экани бугун кўриниб турибди, буни бутун дунё кўряпти. Биз мана шундай даврда ўзимизнинг қадриятларимиз, маданиятимизни маҳкам тутган ва бутун дунёни шу позицияга чорлаган ҳолда бундай иллатлар ёки таҳдидларга қарши тура оламиз», — деди у.
«Сизлар кўп савол берасизлар бизга: «Мақом» фестивали қиляпсизлар, «Бахшичилик», «Ҳунармандлар» фестиваллари қиляпсизлар, булар керакми, керакмасми, ундан кўра асфалт қилган яхшимасми, деган миллионта ҳар хил фикрлар бор. Кечирсизлару, ҳозир бу муаммо битта кўчани асфалт қилгандан кўра муҳимроқ. Чунки инсон маданиятига таҳдид бостириб келяпти, шунинг учун бунақа фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, менимча, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳим. Маданият вазири сифатида фестивалларга асфальтдан ҳам муҳимроқ, бошқа нарсалардан ҳам ўта муҳим бўлган масала, деб қарайман», — дея қўшимча қилган Маданият вазири.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Курсклик амалдор Путиндан Суми вилоятини босиб олишни сўради
Жаҳон | 15:13
-
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
Жаҳон | 14:56
-
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
Ўзбекистон | 14:52
-
NYT: Россия Бразилиядан «жосуслар фабрикаси» сифатида фойдаланган
Жаҳон | 14:45
Мавзуга оид

15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади

14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

12:28 / 11.04.2025
ИМВ давлат хизматчиларига ҳақ тўлаш тизимида кутилаётган ўзгаришларга изоҳ берди

19:09 / 10.04.2025