Зеленский F-16 қулаганидан сўнг Украина ҳаво кучлари қўмондонини ишдан бўшатди
Николай Олешчукнинг истеъфога чиқиши Киев Ғарб давлатлари томонидан тақдим этилган F-16 қирувчи самолётларидан бирини йўқотганидан сўнг юз берди.
Украина президенти Володимир Зеленский Украина қуролли кучлари ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчукни лавозимидан четлатди. Тегишли фармон 30 август, жума куни давлат раҳбари сайтида эълон қилинди.
Ишдан бўшатиш сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган. Бироқ, кечки видеомурожаатда Зеленский Олешчукнинг ишдан бўшатилишини изоҳлар экан, «қўмондонлик даражасида» «кучайиш» ва «одамлар ҳақида қайғуриш, шахсий таркибга ғамхўрлик қилиш, барча аскарлар ҳақида қайғуриш» зарурлигини таъкидлади.
Аввалроқ "Центр" ҳаво қўмондонлигини бошқарган генерал-лейтенант Анатолий Кривоножко Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар берди Украина қуролли кучлари бош штаби.
F-16'нинг йўқотилиши ва Украина қуролли кучлари танқид қилиниши
Бир кун аввал The Wall Street Journal Ғарб иттифоқчилари томонидан Украинага тақдим этилган F-16 қирувчи самолётларидан бири ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эди. Буни Украина қуролли кучлари бош штаби тасдиқлади. Ҳодиса 26 август куни Россиянинг йирик ракета ҳужумини қайтариш вақтида юз берган. Самолёт ҳалокати натижасида «Мунфиш» чақирув белгисига эга учувчи Алексей Мес ҳалок бўлди.
Тахминларга кўра, фалокатга учувчининг хатоси сабаб бўлган. Бироқ, Олий рада депутати Маряна Безуглая, ўз манбаларига таяниб, F-16 Patriot ракетасидан уриб туширилганини айтди ва Украина ҳаво кучларини воқеани яширганликда айблади. Олешчукнинг жавобича, ҳалокат тафсилотлари аниқлаштирилаётгани ва уруш шароитидаги махфийликка ишора қилинган.
Мавзуга оид
21:56 / 01.01.2025
Россиянинг энг катта мағлубиятларидан бири — Зеленский Россия гази транзитини тўхтатилиши ҳақида
08:46 / 01.01.2025
Зеленский: Киев 2025 йилда урушни тугатиш учун ҳамма нарсани қилади
15:50 / 25.12.2024
Зеленский: Словакларга РФдан газ учун товон пули таклиф қилинган
21:42 / 23.12.2024