Жаҳон | 08:43 / 03.09.2024
16012
4 дақиқада ўқилади

АҚШ таҳлилчилари «Буревестник» ядровий ракетаси қаерда жойлашганини аниқлади

Россиянинг ядровий қурилмага эга «Буревестник» қанотли ракетаси Вологда-20 да жойлашган бўлиши мумкин.

Фото: picture-alliance

Сунъий йўлдош тасвирларини ўрганган америкалик тадқиқотчилар Россиянинг ядровий қурилмага эга «Буревестник» қанотли ракетаси эҳтимолий жойлашувини аниқлашди. Бу ҳақда 2 сентябр, душанба куни Reuters агентлиги хабар берди

Planet Labs томонидан олинган суратлар Вологда-20 ҳарбий шаҳарчаси ҳудудида ядровий каллакларни сақлаш омбори ёнида жойлашган қурилаётган объектларни кўрсатади. У Вологдадан 70 км ғарбда ва Москвадан 500 км шимолда жойлашган. 

Таҳлилчилар: Россия янги ракеталарни жойлаштиришни бошлаяпти

CNA тадқиқот ташкилоти таҳлилчиси Декера Эвелетнинг сўзларига кўра, расмда тўққизта старт майдончаси қурилаётгани кўрсатилган. Улар уч гуруҳга бўлинган ва тупроқ қалъалар билан ўралган. Қалъалар, Эвелетнинг фикрича, ракетага хизмат кўрсатиладиган биноларга, шунингдек, ядровий каллакларни сақлаш учун бешта бункердан иборат мажмуага олиб борувчи йўллар орқали боғланган. Таҳлилчининг фикрича, бу жой «катта стационар ракета тизими учун» мўлжалланган. Эвелет «Буревестник»ни Россияда бундай миқёсдаги ягона лойиҳа деб атади. 

Миддлбери халқаро тадқиқотлар институти тадқиқотчиси Жеффри Люис ҳам худди шундай фикрда. «Буревестник»нинг тахминий жойлашуви Россия бир қатор синовлардан сўнг лойиҳани жойлаштиришни бошлаганини кўрсатади.

Аниқ фикр йўқ

Америка олимлари федерациясидан Ҳанс Кристенсен анча эҳтиёткор. Унинг қайд этишича, аниқ баҳо бера олмайди, чунки Россия одатда ракета учиргичларини ядро каллаклари сақланадиган ҳудуд яқинига жойлаштирмайди.

Эвелет ва Люиснинг сўзларига кўра, «Буревестник»ни Вологда яқинида жойлаштириш россиялик ҳарбийларга ядро каллаклари бўлган ракеталарни яқин атрофдаги бункерларда сақлашга имкон беради ва уларни тезда учириш учун қулай қилади.

Россия «Буревестник»нинг камида 13 та синовини ўтказди

Путин 2018 йилда «Буревестник» қанотли ракетаси ишлаб чиқилиши ҳақида Федерал мажлисга мурожаати чоғида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу «ядро каллагини олиб юрадиган, деярли чексиз» масофага эга ва «олдиндан аниқлаб бўлмайдиган парвоз йўли» бўлган яширин қанотли ракета.

Американинг Nuclear Threat Initiative таҳлил маркази Америка разведка маълумотларига таяниб, 2017 йилдан 2019 йилгача Россия «Буревестник»ни камида 13 та синовдан ўтказгани, аммо улардан фақат иккитаси «қисман муваффақиятли» бўлганини хабар қилди. 2019 йил август ойида Северодвинск яқинидаги полигонда портлаш содир бўлди, унинг давомида «Росатом» ва Мудофаа вазирлигининг етти нафар ходими ҳалок бўлди. Муваффақиятсиз синовлар вақтида у ерда айнан «Буревестник» ракетаси портлаганини таҳлилчилар инкор этишмаган.

2023 йил октябр ойида Путин Россия ядровий қурилмага эга «Буревестник»нинг сўнгги муваффақиятли синовини ўтказганини эълон қилди. Шу билан бирга, сунъий йўлдош тасвирларини ўрганган The New York Times журналистлари синовлар Новая Земля архипелагида ўтказилган бўлиши мумкин деган хулосага келишди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар