2021 йил ҳудудда Европадаги рекорд ҳарорат — 48,8 градус қайд этилган. 2023 йилнинг сўнгги олти ойида оролга атиги 150 миллиметр ёмғир ёғди. Май ойида Рим ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Сицилия жанубидаги қовжираган далалар / Фото: The Guardian

Маҳаллий аҳоли учун хавф туғдиришига қарамай, сув инқирози сайёҳларни оролга ташрифдан тўсмаяпти. Жанубий Европанинг бошқа қисмлари сингари, Сицилия ҳам сув танқислиги ва сайёҳлар оқими орасида мушкул аҳволда қолган. Туристлар ресурсларга қўшимча босим ўтказса-да, иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бири сифатида қадрланади.

“Жанубий Европанинг Испания ва Сицилия каби туристик йўналишлари ҳамиша сайёҳлар орасида машҳур”, — дейди Катания университетининг экология ва иқлим фавқулодда вазиятлари профессори Кристиан Мюлдер. “Одатда туристлар сув танқислигига қарамай, қуёш нурини излайди, сувни бемалол топиш мумкин деб ўйлайди. Ўта меҳмондўстлик Сицилиянинг шусиз ҳам тақчил сув ресурсларига босимни кучайтиряпти, бу эса атроф-муҳит учун муқаррар оқибатларга олиб келади”.

Иқлим билан боғлиқ фавқулодда ҳолат туфайли Сицилиянинг 70 фоизи чўлланиш хавфи остида, дейилади Италия Миллий тадқиқот кенгаши маълумотларида. Оролдаги кўлларнинг аксарияти деярли қуриган. Сицилия марказидаги Фанако сунъий кўлида бир вақтлар 20 миллион метр куб сув бўларди, аммо ҳозирда атиги 300 минг қолган. Балчиқли кўлмакка айланган сув омборларидан атрофга ўлик балиқларнинг қўланса ҳиди тарқалади.

Деярли қуриб битган Фанако сунъий кўли Сицилия жанубига сув етказиб берувчи асосий манба ҳисобланади / Фото: The Guardian

Сув таъминоти чеклангач қатор корхоналар ёпилди, минглаб оилалар ювиниш ёки овқат тайёрлаш учун идишда сув ғамлаб қўйишни бошлади. Сув хўжалиги бошқармаси миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, март ойида ичимлик суви учун мўлжалланган айрим сув омборлари бор-йўғи 10 фоиз қувватда ишлаган.

“Бу мисли кўрилмаган қурғоқчилик ортидан юзага келган фавқулодда ҳолат”,