Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси"га қўшимча вазифалар юкланди
“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Дастур доирасида микрокредитлар ажратиш ва ресурс маблағлари билан таъминлашда, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга молиявий маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан 2 фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштириш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 ноябрдан микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.
“Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қуйидаги вазифалар юклатилди:
- қайта молиялаштириладиган ёки кафиллик тақдим этиладиган микрокредитларнинг шартларига, микрокредит олувчиларга қўйиладиган талабларни ва микрокредитлар ажратадиган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан мувофиқлик мезонларини белгилаш;
- республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича таваккалчиликларни ўзаро тақсимлаш асосида қайта молиялаштиришга йўналтириш;
- микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича портфель кафилликлар тақдим этиш.
“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” МЧЖнинг мол-мулклари баҳолашдан ўтказмаган ҳолда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга қўшиб юборилади.
Мавзуга оид
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
09:24 / 06.11.2025
Дунё рекордига яқин: 1200 йилдан ортиқ фаолиятга эга компаниялар
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
11:51 / 27.10.2025