iPhone 16 ва iPhone 16 Plus
Икки асосий модел «ихчамроқ ва каттароқ» парадигмани сақлаб қолди. iPhone 16 6,1 дюймли дисплейга эга, iPhone 16 Plus эса 6,7 дюймли панелдан фойдаланади.
Асосий визуал фарқлардан бири бу орқа тарафдаги камеранинг янги дизайни – линзалар энди iPhone Х моделидаги каби бир-бирининг остида жойлашган. Янги маҳсулотларни ўтган йилги моделлардан фарқлаш осон бўлади.
Иккала модел ҳам мослаштириладиган Action тугмаси билан фото ва видео суратга олиш учун сенсорли Capture тугмасига эга бўлди. Ундан катталаштириш ёки фокуслаш учун фойдаланиш мумкин.
Қурилманинг унумдорлиги янги нейрон двигателга эга Apple A18 чипсети томонидан бошқарилади, бу сизга турли сунъий интеллект (СИ) операцияларини бевосита қурилмада тезда бажариш имконини беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, иккала смартфон ҳам 8 Gb тезкор хотирага эга бўлади – айнан шу Apple Intelligence чипларининг тўғри ишлаши учун зарур.
iPhone 16 ва iPhone 16 Plus беш рангда тақдим этилади: қора, оқ, пушти, кўк ва яшил.





iPhone 16 Pro ва iPhone 16 Pro Max
Флагман моделлари анча нозикроқ рамкали экранларни олди, бу эса фойдаланувчиларга таниш ўлчамларни сақлаб қолган ҳолда дисплейларни бироз катталаштириш имконини берди. Энди iPhone 16 Pro диагонали 6,3 дюймга, iPhone 16 Pro Max эса 6,9 дюймга тенг (унинг ўтмишдошлари мос равишда 6,1 ва 6,7 дюймга эга).



















