Россия Марказий Осиё давлатларининг энергетика тизимига қўшилади
Бу энергия тизимларини танқислик, табиий омиллар ва юқори юкланишларда тезда мувозанатлаш имконини бериши таъкидланмоқда.
Россия ва Ўзбекистон Энергетика вазирликлари Россиянинг «Системный оператор Единой энергетической системы» ташкилотини Марказий Осиё Бирлашган энергия тизимига (БЭТ) қўшилиши бўйича келишиб олди. Бу ҳақда ТАСС ёзди.
«Марказий Осиёда алоҳида энергетика тизими мавжуд, биз ҳали унинг аъзоси эмасмиз. Аммо Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимини биргаликда бошқариш учун «Системный оператор» кириши керак, биз бу тизим билан боғланганмиз. Ўзбекистон томони буни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Биз буни яқин келажакда амалга оширамиз», деди Россия Энергетика вазирлиги раҳбари Сергей Цивилев.
Унинг таъкидлашича, ушбу ташаббус электр энергиясини тижорат экспорти ва мамлакатлар ўртасидаги оқимларни бошқариш билан боғлиқ бўлиб, бу энергия тизимларини танқислик, табиий омиллар ва юқори юкланишларда тезда мувозанатлаш имконини беради.
«Агар тўсатдан кимдадир нимадир юз берса, биз мувозанатни сақлаш учун оқимларни тезда қўллаб-қувватлай оламиз. Бу тизим хавфсизлигини тўғри таъминлашимиз учун муҳим», деб қўшимча қилди Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Мавзуга оид
02:51 / 17.01.2025
Путин захирадаги фуқароларни йиғинларга чақиришга оид фармонни имзолади
15:20 / 16.01.2025
Россия элчиси Киселевнинг гапи туфайли Арманистон ТИВга чақирилди
14:07 / 16.01.2025
Россия ва Украина «25 га 25» формуласи бўйича асирлар алмашди
13:27 / 16.01.2025