2024 йилнинг 9 сентябр куни Олмазор тумани Чимбой кўчасида соат 18:35 ларда «Ваз-2104» русумли транспорт воситасида ёнғин келиб чиқди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар бўлмаган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.












