Ўзбекистон | 17:10 / 13.09.2024
4102
1 дақиқада ўқилади

“Ургуттумангаз”нинг чилангар-таъминотчиси аҳолига тарқатилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотиб юборди

У бу ишни сохта ҳужжатлар расмийлаштириб амалга оширган ва катта миқдордаги пулларни талон-торож қилган.

Ургут туманида 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни ўзлаштирган чилангар-таъминотчи аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ургуттумангаз”нинг суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси Ф.П. сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 млн сўмлик газни бошқа шахсларга сотиб юборган ва пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, 2024 йил бошидан буён Ургут туманида аҳолига суюлтирилган газ нормаларда белгиланган 45 кунда эмас, 80-100 кунда бир марта тарқатилмоқда.

Мавзуга оид