Россия Модининг талабидан кейин 45 нафар Ҳиндистон фуқаросини армия сафидан бўшатди
Ҳиндистон ҳукумати 2024 йил бошидаёқ Украинадаги урушга жалб этилган ҳиндлар бўйича Москвага мурожаат қилган. Ўшанда Ташқи ишлар вазирлиги РФ Мудофаа вазирлигидан ҳиндларнинг шартномалари тугамасидан армияни тарк этишларига рухсат беришини сўраган эди.
Алдов йўли орқали Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишга мажбурланиб, Украинадаги урушга юборилган 45 нафар Ҳиндистон фуқароси РФ армиясидан бўшатилди, деб хабар беради NDTV.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, яна 50 нафар ҳинд фронтда қолмоқда. Ташқи сиёсий идора ҳозирда «уларни қутқариш ва озод этиш» бўйича барча саъй-ҳаракатларини ишга солган.
Июл ойида Владимир Путин Россия Украинадаги урушга жалб этилган барча ҳиндистонликларни армиядан бўшатиб юборишга ваъда берганди. Бу Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Москвага ташрифи давомида ўртага қўйган талабидан кейин содир бўлди. «Сизнинг ўз ғояларингиз бор, жуда энергияга бой инсонсиз. Ҳиндистон ва ҳинд халқи манфаатлари учун натижага эришишни биласиз», — деган эди Путин Моди билан норасмий учрашувда.
Ҳиндистон ҳукумати 2024 йил бошидаёқ Украинадаги урушга жалб этилган ҳиндлар бўйича Москвага мурожаат қилганди. Хусусан, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги РФ Мудофаа вазирлигидан ҳиндларнинг шартномалари тугамасидан армияни тарк этишларига рухсат беришини сўраган.
ТИВ маълумотларига кўра, ҳиндлар алдов йўли билан Россия армияси таркибига қўшилиб қолган. Дипломатларнинг таъкидлашича, Ҳиндистон ҳудудида урушга ёллаш билан шуғулланувчилар ҳиндларга «Россияда юқори маош тўланадиган ишни» ёки ОТМга ўқишга киритишда ёрдам беришни ваъда қилган, бироқ мамлакатга келиши билан уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, шартнома тузишга мажбурланган.
Март бошларида Ҳиндистон Марказий тергов бюроси бир ой ичида Россия армиясига 35 нафарга яқин ҳинд жалб этилганини аниқлаган. Ўша вақтда уларнинг умумий сони юздан ошиши айтилган эди. Фуқароларнинг бир қисми жангда ҳалок бўлган, айримлари оғир яраланган.
Май ойида Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идоралари маҳаллий фуқароларни Украинадаги урушга ёллаш билан шуғулланган жиноий тармоқни фош этганди. Тергов маълумотларига кўра, жиноятчилар ижтимоий тармоқлар орқали фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
22:45 / 20.01.2025
Украинада Харкив мудофаасини таъминлай олмаган икки генерал ҳибсга олинди
20:22 / 20.01.2025
Путин Трампни табриклаб, «Украина можароси» бўйича мулоқотга тайёрлигини маълум қилди
14:53 / 20.01.2025
«Эртага телевизорни томоша қилиш қизиқ бўлади». Трамп инаугурацияси арафасида чиқиш қилди
09:54 / 19.01.2025