Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,75 миллиард сўм: Yandex 2024 йилги Yandex Cup дастурлаш бўйича халқаро чемпионатида иштирок этишга таклиф этмоқда
Фото: Yandex
Yandex жорий йилда соврин жамғармаси 1,75 миллиард сўмни ташкил этадиган Yandex Cup дастурлаш бўйича еттинчи халқаро чемпионатига рўйхатдан ўтиш бошланганлиги ҳақида эълон берди. Турнирнинг финали Тошкентда ўтказилади ва барча иқтидорли дастурчиларга ўз маҳоратларини намойиш этиш имконини яратади.
Чемпионат олтита йўналишни қамраб олади: таҳлил, frontend ва backend ишлаб чиқиш, мобил дастурлаш, машинали ўрганиш ҳамда "Алгоритм" йўналиши доирасида спорт дастурлаш.
Yandex Cup 2024 босқичлари:
📌 14 октябрдан 20 октябргача - онлайн саралаш
📌 2 ноябрь - онлайн ярим финал
📌 2-6 декабр - финал ва тақдирлаш маросими
Иштирок этиш учун аризаларни чемпионатнинг расмий веб-сайтида 20 октябргача топшириш мумкин.
Энг яхши натижаларни кўрсатган ғолиблар Yandex‘да соддалаштирилган тартиб бўйича суҳбатдан ўтиш имкониятига эга бўладилар.
Тадбир саҳифасида батафсил маълумотлар билан танишиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин.
Мавзуга оид
19:00 / 03.12.2025
Корзинка маҳсулотлари энди Market Yandex Go платформасида: хизмат уларни янги шаҳарларга етказишда ёрдам беради
00:01 / 16.11.2025
Солиқ қўмитаси Yandex яширин солиқ имтиёзи олгани тўғрисидаги хабар бўйича изоҳ берди
17:00 / 14.08.2025
Yandex Тошкентда AI мутахассислари тайёрлашни бошлади
14:02 / 24.07.2025