Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда ов милтиғи отилиши оқибатида аёл киши ҳалок бўлди
Фуқаролардан бири ўқотар қуролни сақлашда бепарволик қилган. Оқибатда унинг келини милтиқни жойига қўяётганда у отилиб кетган ва аёл ҳалок бўлган.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида фуқаролардан бири уйида бепарволик билан сақлаб келган ов милтиғи отилиб кетиши оқибатида аёл киши ҳалок бўлган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, Яккабоғ тумани “Ўрта” МФЙда яшовчи Қ.Н. 2013 йилда ўзига бириктирилган отиш учун яроқли бўлган “Тоз-16” русумли ов қуроли ва унинг ўқлариини сақлашда бепарволик қилган.
Жумладан, у 2024 йил 22 сентябр куни ов қуролини Ҳусен қишлоғида жойлашган молхона биноси ёнидаги омборхонада жойлашган сейфга тиқиб қўйишни унутиб, очиқда қолдирган.
Ўша куни соат 14:30 ларда Қ.Н.нинг келини М.Ж. молхонани тозалаш учун кирган ва эҳтиётсизлик қилиб қуролни сейфга жойламоқчи бўлган. Шунда милтиқ отилиб кетган ва ўқ аёлнинг бошига тегиб уни жароҳатлаган. Оқибатда аёл воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолатда қурол сақлашда эҳтиётсизлик қилган Қ.Н.нинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлгани учун, 2024 йил 24 сенябр куни унга нисбатан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 249-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қўзғатилган жиноят иши Яккабоғ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимига юборилган.
Мавзуга оид
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
20:10 / 18.09.2025
Яккабоғда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
15:10 / 31.07.2025