Ушбу тадбир Soueastʼнинг Ease концепцияси қадриятларига мос бўлиб, замонавий шаҳар аҳолисига қулай турмуш тарзини тақдим этиш ҳамда янги трендни жорий қилишни акс эттиради

Фото: SOUEAST
Ёшларга қаратилган стратегия: шаҳар ҳаётидаги қулайлик
Тадбирнинг асосий мавзуси шаҳар аҳолисининг ёш авлодига қаратилган Ease your life (“Ҳаётингизга енгиллик киритинг”) концепцияси бўлди. Тақдимотда услуб, қулайлик ва илғор технологияларни ўзида мужассам этган иккита янги модел S09 ва S07 расман тақдим этилди.
Soueast брендининг ранги - “оловранг” - илиқ муносабат рамзи бўлиб, мегаполиснинг гавжум ҳаётига қулайлик туйғусини олиб келади ҳамда фойдаланувчиларга қулай ва осойишта турмуш тарзини таклиф қилади.
Soueast Motor вице-президенти жаноб Кэ Чуанденг шундай деди:
“Савдо каналларини ҳар томонлама ривожлантириш орқали Soueast 2029 йилгача бутун дунё бўйлаб 80 дан ортиқ бозор ва 1500 та дилерлик тармоқларини қамраб олишни режалаштирмоқда. 2030 йилга бориб 10 та йиғиш заводи ва 3 та ишлаб чиқариш маркази қурилади, бу эса бутун дунё бўйлаб мижозлар эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконини беради”.
Ўзбекистон бозоридаги ўринларни мустаҳкамлаш: ҳамкорлик ва ривожланиш
Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги фаол икки томонлама ҳамкорлик улкан бозор имкониятларини очиб беради. Ўзбекистон Soueast ўзининг глобал стратегиясини ишга туширган биринчи давлат бўлди, бу қадимий Ипак йўли бўйлаб тарихий ҳамкорликни давом эттириш ва “Бир камар, бир йўл” ташаббусини қўллаб-қувватлаш рамзидир.
Жорий йилнинг май ойида Soueast Ўзбекистонда ўзининг биринчи хорижий филиалини очди ва бу маҳаллийлаштириш ва маҳаллий истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини чуқурроқ англаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Soueast Motor Uzbekistan бош директори Жон Ли шундай деди:
“Биз бутун мамлакатни қамраб олувчи дилерлик тармоғини яратиш ниятидамиз. 2026 йилгача Ўзбекистонда рақобатбардошлик ва сотишнинг қулайлигини таъминлаш мақсадида 40 та дилерлик марказларини очиш режалаштирилган. Soueast, шунингдек, сотувдан кейинги кўплаб қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқди, жумладан, 5 йил/200 000 км кафолат, бу бозор ўртача кўрсаткичидан сезиларли даражада кўпдир. Буларнинг барчаси ўзбекистонлик харидорларга ишонч ва барқарорликни таъминлашдир”.













