Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Антикоррупция агентлиги: Сирдарё вилоятида 5 нафар ҳоким коррупциявий жиноят содир этган
Вилоятда 2023 йилда 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноят содир этилган. Жиноятчилар орасида бир неча нафар ҳоким, ҳоким ўринбосари ва ҳокимлик ходимлари ҳам бор.
Сирдарёда 2023 йилда ва жорий йилнинг шу пайтига қадар бир неча нафар ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари коррупциявий жиноятлар содир этган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Сирдарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар танқидий руҳда кўриб чиқилган. Йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов ва вилоят раҳбарияти иштирок этган.
Йиғилишда маълум қилинишича, вилоятда 2023 йилда 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноятлар содир этилган.
Хусусан, 2023 йилда 3 нафар ҳоким, 1 нафар ҳоким ўринбосари ва 17 нафар ҳокимлик ходимлари, жорий йилда 2 нафар ҳоким, 3 нафар ҳоким ўринбосари, 2 нафар ҳокимлик ходимлари, 3 нафар ободонлаштириш, 1 нафар ягона буюртмачи хизмати инженеринг компанияси масъул мансабдор шахслари коррупциявий жиноятлар содир этган.
Шунингдек, вилоят ва туман-шаҳар ҳокимликлари айрим мансабдор шахсларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани масаласи ҳам танқидий муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
10:32 / 03.06.2026
Шўртан ГКМни кенгайтириш доирасидаги 643 млрд сўмлик талон-торож фош этилди
16:01 / 02.06.2026