Жамият | 10:00 / 08.10.2024
1466
1 дақиқада ўқилади

Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди

Туманда фаолият юритаётган ғишт ишлаб чиқариш цехи электр қурилмаларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Тошкент вилоятида тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. 

“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Янгийўл туманида фаолият юритаётган “Л.Н.Г.” МЧЖга қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехи электр қурилмаларини тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Натижада дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 274,9 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид