Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Discord мессенжери блокланди
Роскомнадзорнинг қарори Discord маъмурияти Россия қонунчилиги талабларига риоя қилмагани билан боғлиқ, дея маълум қилди идора матбуот хизмати.
Роскомнадзор геймерлар орасида машҳур бўлган Discord ижтимоий медиа платформасини блоклади. Қарор Россия қонунчилигининг бузилиши билан боғлиқ, деб хабар қилди ТАСС ва РИА Новости 8 октябр, сешанба куни.
Қонун талабларига риоя қилиш «мессенжердан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланиш, уларни содир этишга фуқароларни жалб қилиш, ноқонуний маълумотлар жойлаштирилиши муносабати билан гиёҳванд моддаларни сотишнинг олдини олиш учун зарур», — дейилади идора матбуот хизмати хабарида.
Мессенжер маъмурияти Роскомнадзор талабларига риоя қилмади
Шу билан бирга, маълум қилинишича, аввалроқ РКН Discord маъмуриятига идора ноқонуний деб ҳисоблаган 947 та материални олиб ташлаш бўйича сўров юборган. Бироқ, бундай материаллар бир нечта саҳифаларда ўчирилмади.
«Бундан ташқари, 2023 йилда суд ноқонуний маълумотларни ўчирмагани учун компанияга 6 миллион рубл миқдорида жарима солди — мессенжер суд қарорини эътиборсиз қолдирди», — дея хабар беради Роскомнадзор.
8 октябр куни эрталаб Россияда Discord мессенжери ишида узилишлар ҳақида хабар берилган. Аввалроқ Россия Федерациясида бошқа мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар, жумладан WhatsApp ва Telegram ишида носозликлар бир неча бор қайд этилган эди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025