Тадбирда Полша инфратузилма вазири ўринбосари Станислав Буковец, Жамғарма ва минтақавий сиёсат вазири ўринбосари Конрад Войнаровский, Темирйўл транспорти бошқармаси раҳбарияти, хорижий дипломатик корпус ҳамда бизнес ва ОАВ вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон ва Полша ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, истиқболлари ва ушбу соҳадаги имкониятлар алоҳида таъкидланди. Икки давлатнинг иқтисодий муносабатларини янада мустаҳкамлаш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш учун яратилаётган имкониятларга эътибор қаратилди.

Жорий йил ноябр ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган "Европа иқтисодий кунлари" ва Ўзбекистон-Полша иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши доирасида ўтказиладиган бизнес-форумда поляк компаниялари фаол иштирок этишга таклиф этилди.