АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин душанба куни Киевга келди. Бу ҳақда вазир Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

У Пентагон раҳбари сифатида Украинага тўртинчи бор келаётганини таъкидлади.

«Мен мудофаа вазири сифатида тўртинчи марта Украинага қайтдим, бу эса Қўшма Штатлар халқаро ҳамжамият билан биргаликда Украинани қўллаб-қувватлашда давом этаётганини кўрсатмоқда», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Остин Киевда Украина президенти Володимир Зеленский ва мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашиши кутилганди.